Финляндия Россия билан чегарада панжара ўрнатади

Финляндия хавфсизликни кучайтириш мақсадида Россия билан чегарада панжара ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Фото: «Wikipedia»

Ҳукумат мамлакат NATO’га қўшилиш жараёнини давом эттирар экан, Россия билан чегарада панжара қуриш тўғрисидаги қонунни ўзгартирган. Финляндия Москва Хелсинкига босим ўтказиш учун муҳожирлардан фойдаланишидан хавотир билдирган. Ҳукумат чегара хизмати тўғрисидаги ўзгартирилган қонунга кўра, Россия билан 1300 километрли шарқий чегарада мустаҳкамроқ тўсиқлар қуриши режалаштирилган.

Финляндия Ички ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Анне Ихануснинг сўзларига кўра, қонуннинг мақсади чегара қўшинининг гибрид таҳдидларга жавоб беришдаги тезкор қобилиятини оширишдан иборат.

«Украинадаги уруш муаммонинг кескинлашишига ёрдам берди», — деган у.

Бугунги кунда Финляндия ва Россия ўртасидаги чегара фақат ёғоч тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиб, улар қорамоллар ўтламаслиги учун ўрнатилган.

«Биз ҳозир қурмоқчи бўлган нарса — бу ҳақиқий тўсиқ эффектига эга ишончли панжара. Катта эҳтимол билан у бутун шарқий чегарани қамраб олмайди, балки энг муҳим деб ҳисобланган жойларга ўрнатилади», — деган чегара қўриқлаш бошқармаси юридик бўлими бошлиғи Санна Пало.

Бундан ташқари, Финляндия ҳукумати фавқулодда ваколатлар тўғрисидаги қонунга ҳам тузатишлар киритган.

Аввалроқ Польша Беларусь билан чегарада 120 километрлик панжара ўрнатганди. Шунингдек, Польша Россиянинг эҳтимолий ҳужумига жавобан мудофаа харажатларини ошири маълум қилинганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди