Ҳиндистон ҳам ун ва буғдой ёрмаси экспортини чеклади

Ҳиндистон 12 июлдан ун ва буғдой ёрмаси экспортига чекловлар жорий қилади. Бу ҳақда мамлакат Савдо ва саноат вазирлиги ташқи савдо бош бошқармаси хабар берди.

Фото: «CNBC»

Маълум қилинишича, буғдой унини экспорт қилиш бўйича сиёсат эркинлигича қолади. Бироқ экспорт идоралараро комиссия тавсияларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши қайд этилган. Чекловлар ун ва сули ёрмаси учун қўлланилади.

Ўз навбатида, Қозоғистон ҳукумати ҳам кунгабоқар уруғлари экспортини сентябрь охиригача чеклашга қарор қилганди. Бунга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сабаб бўлган.

Аввалроқ Беларусь ун ва гречка экспортини тақиқлаганди. Шунингдек, Қирғизистонда шакар экспортига тақиқ қўйилганди.

Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди