Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарага оид ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлади

Андижонда 4–8 июль кунлари Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Akipress» хабар берди.

Фото: «Akipress»

Маълум қилинишича, учрашувда Қирғизистон–Ўзбекистон давлат чегарасини бўлажак демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари келишиб олинган.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига қараганда, томонлар қирғиз–ўзбек давлат чегарасини демаркация қилиш жараёнини тартибга солувчи ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаган. Учрашув якунлари бўйича баённома имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегаранинг 94 фоиздан ортиғини келишиб олгани хабар берилганди. Шунингдек,  Ўзбекистон Ункар-Тоони беришга, Қирғизистон эса Сўх йўлини очишга келишиб олгани маълум қилинганди. Ҳамда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати делегациялари ўртасида Фарғонада бўлиб ўтган музокаралар давомида чегара бўйича протокол имзоланганди.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма