15:41 | 09.07.22 395

Ўзбекистонда 6 ойда коррупция ҳақида хабар берган қанча одам рағбатлантирилди?

Бош прокуратура бу бўйича маълумот берди

Ўзбекистонда ўтган 6 ойда коррупция ҳақида хабар берган қанча одам рағбатлантирилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан 2022 йилнинг 1-ярмида жами 41 нафар шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бергани ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашгани сабабли рағбатлантирилган.

Рағбатлантирилган шахсларнинг берган хабарларига кўра, 36 та ҳолатда пора олиш ва 5 та ҳолатда бюджет маблағларини жуда кўп миқдордаги қийматда талон-торож қилиш жиноятлари фош этилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов агентликнинг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан жамоатчилик олдида ҳисобот берганди. Таъкидланишшича, 2021 йилда 5483 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу 2020 йилга нисбатан қарийб 3 баробарга ортганини кўрсатган. Энг кўп коррупция учраган соҳа соғлиқни сақлаш тизими бўлган. Кейинги ўринларда эса банк тизими, халқ таълими, мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, қишлоқ хўжалиги ва ҳокимиятлар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коррупция индексида 40 давлатдан ўзиб кетиб, 28 балл билан 140 ўринни қайд этганди. Шунингдек, Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш дастури ишга туширилганди.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 485
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 152
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 340
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 416
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 249
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1111