Қашқадарёда машина салонидан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитларга чора кўрилди — видео

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида машина салонидан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитларга чора кўрилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, йигитлар машинада шаҳарнинг Ипак йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланган. Воқеани ўрганиш жараёнида барча тафсилотлар аниқланган.

«Машина ҳайдовчиси ва ундаги йўловчиларнинг барчасига маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, автомобиль эса жарима майдонига жойлаштирилган», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, йўл қоидаларини бузиб ҳаракатланган йигитлар билан тушунтиришлар олиб борилган.

Аввалроқ Наманган вилояти Наманган шаҳрида йўловчи танасини машина томидан чиқариб олгани учун «Lacetti» ҳайдовчисига чора кўрилганди. Шунингдек, Қамчиқ довонидаги йўлда 15 январь куни машина ойнасидан танасини чиқарган қизлар жазоланганди. Ҳамда Қашқадарёда йўловчи танасини ойнадан чиқариб олгани учун ҳайдовчига чора кўрилгани хабар қилинган.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди