Қозоғистонда 20 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл ушланди

Қозоғистонда 11 июнь куни 20 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иллюстратив

Келтирилишича, Тошкент вилоятда ўтказилаётган «Зарбдор» тезкор-профилактик тадбири давоми ўта оғир турдаги жиноят содир этгани учун қарийб 20 йилдан буён қидирувда бўлган аёл 11 июнь куни вилоят ички ишлар бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Қозоғистон полицияси билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида Шимкент шаҳри ҳудудида қўлга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Маълум бўлишича, 1962 йилда туғилган Ф.У. га (Қибрай туманида яшаган) Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2003 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва у ўтган давр мобайнида тергов органларидан яшириниб юрган.

Аввалроқ Россиянинг Ленинград вилоятида 14 апрель куни давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик 37 ёшли аёл қўлга олингани хабар берилганди. Шунингдек, Россияда 8 йил олдин қотиллик содир этган ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда қўлга олинганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди