Россия Украинадаги урушда нимадан қўрқади?

Россия Украина армиясининг қарши ҳужумларидан қўрқади. Бу ҳақда Урушни ўрганиш институти (ISW) хабар бермоқда.

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

Ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, Северодонецк ва Лисичанск қўлга киритилгандан сўнг рус ҳарбийлари навбатдаги кенг кўламли ҳужум операцияси бошланишидан олдин ўзларининг жанговар кучларини тиклашлари ва имкониятларини оширишлари керак. Шу муносабат билан рус қўшинлари урушнинг ушбу секторида оператив пауза олиши қайд этилган.

ISW маълумотларига кўра, Украина кучларининг оператив ташаббусга тўсқинлик қилиши хавфидан хабардор бўлган Россия армияси бўлинмалари ушбу ҳудудда ва фронт чизиғининг бошқа жойларида чекланган ҳужум амалиётларини давом эттирмоқда. Донбассдаги тактик чекланган ҳужум операциялари Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумларидан қўрқиш билан изоҳланган.

Аввалроқ Белгороддаги тунги портлашларда Россия ва Украина бир-бирини айблаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Украина Россия билан тузилган иккита ядровий келишувдан чиққани ҳақида хабар берилган.

Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди