Россиядаги миграция марказида ўзбекистонлик йигитга куч ишлатган ходим ишдан олинди

Россиядаги миграция марказида ўзбекистонлик йигитга куч ишлатилгани ҳақида хабар берилганди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, Воронеж миграция марказининг Ўзбекистон фуқаросига қўполлик қилган ходими ишдан бўшатилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Қайд этилишича, Воронеж шаҳридаги миграция марказида ўзбекистонлик меҳнат мигранти билан юз берган ҳодиса юзасидан тегишли органларга мурожаат қилинган. Ушбу мурожаат асосида шаҳар ИИБ томонидан марказ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили иштирокида суриштирув ишлари олиб борилган.

Маълум қилинишича, миграция марказида ёлланма ишчи сифатида фаолият юритиб келган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Маълумот учун, фуқаро А.Ғ. 2022 йил 1 июнда ишлаш мақсадида Воронеж шаҳрига боргани, ҳужжатларини расмийлаштириш учун 28 июнда миграция марказида бармоқ излари топшириш жараёнида масъул ходим томонидан куч ишлатилгани ва соғлиғидан шикояти йўқлигини маълум қилган. Ушбу ҳодиса батафсил ўрганилиб, қўшимча маълумотлар билан тегишли органларга нота киритилган.

Аввалроқ Миграция агентлиги Россиядаги ёнғинда ўзбекистонликлар ҳалок бўлганини тасдиқлаганди. Шунингдек, Россияда ишловчи ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳимояси қандай таъминланиши ҳақида маълумот берилган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма