19:45 | 09.07.22 55
Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлардан қутловлар келмоқда — рўйхат
Табрикномалар Қурбон ҳайити муносабати билан йўлланган
Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлардан қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Табрикномаларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган, мамлакатда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган, шунингдек, икки томонлама дўстлик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш қатъий экани таъкидланган.
Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
- Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси,
- Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон,
- Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев,
- Қирғизистон президенти Садир Жапаров,
- Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон,
- Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов,
- Озарбайжон президенти Илҳом Алиев,
- Бирлашган Араб Амирликлари президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,
- Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид,
- Иордания подшоҳи Абдулла II,
- Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ,
- Кувайт валиаҳд шаҳзодаси Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
- Фаластин президенти Маҳмуд Аббос,
- Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,
- Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,
- Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев,
- Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим,
- Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий,
- Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Қутловлар келишда давом этмоқда.
Аввалроқ қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Рамазон ойи билан табриклаганди.