Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлардан қутловлар келмоқда — рўйхат

Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлардан қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Табрикномаларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган, мамлакатда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган, шунингдек, икки томонлама дўстлик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш қатъий экани таъкидланган.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

  1. Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси,
  2. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон,
  3. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев,
  4. Қирғизистон президенти Садир Жапаров,
  5. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон,
  6. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов,
  7. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев,
  8. Бирлашган Араб Амирликлари президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,
  9. Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид,
  10. Иордания подшоҳи Абдулла II,
  11. Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ,
  12. Кувайт валиаҳд шаҳзодаси Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
  13. Фаластин президенти Маҳмуд Аббос,
  14. Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,
  15. Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,
  16. Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев,
  17. Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим,
  18. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий,
  19. Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Аввалроқ қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Рамазон ойи билан табриклаганди.

Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди
Жаҳон13:15 | 1.10.22
Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди