Шри-Ланкада аҳоли президент ва бош вазир истеъфосини талаб қилиб, намойиш уюштирди — видео

Шри-Ланкада аҳоли президент ва бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда. Бош вазир Ранил Викрамасингхе ўз лавозимини тарк этишга рози бўлди. Бу ҳақда «Newsfirst» ахборот порталига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: AP Photo / Amitha Thennakoon

«Бош вазир истеъфога чиқишга тайёр», — деди мамлакат спикери Маҳинда Япа Абейвардена раислигида ўтган сиёсий партиялар етакчилари йиғилишидан сўнг. Викрамасингхе ўз қарорини йиғилиш иштирокчиларига маълум қилган. Шри-Ланка ҳукумати раҳбари янги ҳукумат тузилганидан кейингина истеъфога чиқишини билдирган.

Маълумот учун, шанба куни (9 июль) минглаб намойишчилар Коломбо кўчаларига чиқиб, президент Готабая Ражапакса истеъфосини талаб қилган. Улар давлат раҳбари қароргоҳига, кейин эса бош вазирнинг қароргоҳига бостириб кирган. 30 дан ортиқ киши жароҳатланган.

«ТАСС» агентлигига берган интервьюсида Викрамасингхе мамлакат замонавий тарихдаги энг оғир инқирозни бошидан кечираётганини, сиёсатчилар ўтган асрларда ҳам бундай инқирозни кузатмаганини қайд этган. Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат ҳозирда бу инқирознинг қоқ марказида турибди.

Шри-Ланкада хорижий валюта, ёнилғи ва нефть маҳсулотлари, ўғитлар, аҳолининг айрим гуруҳлари учун озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг жиддий танқислиги кузатилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодий инқироздан тўлиқ чиқиш учун уч йил ёки ундан кўпроқ вақт керак бўлади. Аммо расмийлар 2023 йилгача нормал ҳолатга қайтишни режалаштирмоқда.

Шри-Ланка бош вазири мамлакатни банкрот деб эълон қилган бўлиб, у Халқаро валюта жамғармаси билан инқирозга учраган иқтисодиётга ёрдам кўрсатиш бўйича музокаралар ўта оғир шароитда кечаётганини айтганди.

Аввалроқ ҳам — 2022 йилнинг 28 апрель куни Шри-Ланканинг Амбалангода шаҳри аҳолиси митингда президент Готабая Ражапаксадан истеъфога чиқишни талаб қилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди