Украинадаги уруш тугашининг учта эҳтимолий сценарийси маълум қилинди

Россия билан уруш тугашининг учта мумкин бўлган сценарийси борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резников «Forbes»нинг «Бирга қурамиз» деб номланган конференциясида айтиб ўтди.

Фото: «BBC»

Мудофаа вазири томонидан айтилган биринчи сценарийга кўра, Украина 24 февралгача чегараларга етиб боради, кейин эса халқаро ҳамкорлар ёрдамида ишғол қилинган Донбасс ва Қрим ҳудудлари мақоми бўйича музокаралар бошланади.

Иккинчи сценарийга кўра, аста-секин жанг ва замонавий қуроллар ёрдамида рус армиясининг энг оғриқли жойларига зарбалар берилади.

Учинчи сценарий эса уруш якунида Россиянинг парчаланишини ўз ичига олади. «Бу энг узун сценарий, лекин биз буни ҳаётимиз давомида, албатта, кўрамиз», — дейди Резников.

Мудофаа вазирлиги раҳбарининг фикрича, хавфсизлик кафолатларини шакллантириш учун Украина янги мудофаа иттифоқларини яратиш тамойилига амал қилиши керак.

Аввалроқ Америка урушни ўрганиш институти таҳлилчилари Россиянинг Украинадаги уруш бўйича янги режаларини тасвирлаганди. Шунингдек, Зеленский Россия Украинани бошқа мамлакатларни босиб олиш учун восита сифатида кўришини айтганди.

Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Жамият22:35 | 17.8.22
Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди