Зангиотада ярим гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди

Зангиота туманида суғориладиган ерни 200 000 долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди. 

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ж.У. Зангиота тумани Илғор МФЙ ҳудудида давлат захирасида бўлган 0,5 гектар суғориладиган ер майдонини 200 000 долларга сотишини айтиб, тегишли ҳужжатларни туман ер кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериши эвазига олдиндан 40 000 долларни фуқаро Х.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланганди. Шунингдек, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 2 гектар ерни 140 минг долларга сотмоқчи бўлган эркаклар ушланганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди