Зеленскийнинг рафиқаси урушда оиласи нималарга дуч келганини айтди

Украинанинг биринчи хоними Елена Зеленская Американинг «Time» журналининг муқовасига чиқди ва нашрга интервью берди.

Фото: «Reuters»

Елена Украинанинг турли ҳудудларида болалари билан бошпана топгани ҳақида гапирган. Ҳаёт учун хавф ва таҳдидга қарамай, Владимир Зеленскийнинг рафиқаси мамлакатни тарк этмаган. У ва унинг икки фарзанди доимий равишда яшаш жойини ўзгартириб, эри билан олдиндан белгиланган вақт бўйича махсус телефон линиялари орқали мулоқот қилган.

Чунки президенти билан гаплашиш хавфсиз бўлмагани таъкидланган. Елена ва болалари хавфсизлик нуқтаи назаридан телефонларида интернетдан фойдалана олмаган.

«Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатни бошқариш учун Киев марказидаги ўз ҳудудида қолган, биринчи хоним эса икки фарзанди билан яшириниб юрган. Унинг мамлакат таълими ва соғлиғини яхшилаш бўйича лойиҳалари, шунингдек, карьераси тўхтатилган. Аскарлар қуршовида у қаерда тунашини камдан-кам биларди», дейилади нашрда.

Хусусан, президентнинг рафиқаси уруш бошланишидан бир кун олдин бутун оиласига чамадонларни йиғишни буюрганини, аммо бундай қилинмаганини эслаган. Зеленская 24 февраль куни портлаш овозидан уйғонганини айтган ва аллақачон иш учун костюм кийиб олган эрини қуйидагича тасвирлаган:

«Унинг юзида ҳеч қандай қўрқув ёки саросима йўқ эди. У бутунлай диққатини жамлаб олганди», — дейди Зеленская.

У Зеленский билан бир неча дақиқа гаплашгани ва президент унга уруш бошланганини айтганини эслаган.

«Унинг бошқа айтадиган гапи йўқ эди ва мен нима сўрашни билмасдим. У менга қўнғироқ қилиб, кейин нима қилиш кераклигини айтишга ваъда берди», — дейди Украина биринчи хоними.

Зеленская ва болалари қочишни хоҳламаган. Президент қўнғироқ қилганида, улар яширин жойдан кўра уйларида ўзларини хавфсизроқ ҳис қилишини ва улар уй ҳайвонларини: иккита ит, мушук ва Кеша исмли тўтини ташлаб кетишни истамасликларини айтган. Аммо баҳслашишнинг фойдаси бўлмаган. Чунки оиланинг манзили оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган. Шундай қилиб, биринчи хоним оиланинг нарсаларини битта чамадонга жойлаштирган ва улар Зеленский билан хайрлашиш учун президент қароргоҳига борган.

Улар етиб келганда президент Киевда қолишга қарор қилган эди. Унинг жамоаси ўз кабинетида ва иккинчи қаватдаги хонасида қўмондонлик марказини ташкил қилиш билан банд бўлган. Европадаги дўстлар уруш пайтида оилага бошпана беришни таклиф қилган. Аммо Зеленская ва унинг болалари мамлакатдан олиб чиқилмаган.

Улар яширин ер ости бункерига қамалмаган. Бироқ хавфсизлик учун кўчиб юришга мажбур бўлган. Икки ойлик яширинишдан сўнг, биринчи хоним жамоат майдонига чиққан ва ҳозирда ахборот фронтида уруш олиб бормоқда.

Шунингдек, май ойида Елена Зеленская украиналикларга психологик ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан чиққан. У маслаҳатчи психологларни тайёрлашни бошлаган, руҳий саломатлик бўйича ишонч телефонларини ўрнатган ва клиник ёрдам кўрсатиш учун чет эллик мутахассисларни жалб қилган.

Аввалроқ Украина президенти рафиқаси билан челленж йўлга қўйганди. Шунингдек, Зеленский қандай қилиб тарихда қолмоқчи эканини айтганди.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди