Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация ИҲТ тадбири доирасида кимлар билан учрашувлар ўтказди?

Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация Баку шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти конференциясининг 11-сессиясида иштирок этганди. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати делегация тадбир доирасида кимлар билан учрашганини маълум қилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси ИҲТ бош котиби ва қатор хорижий давлатлар раҳбарлари делегациялари билан икки томонлама музокараларда қатнашди. Жумладан, Азиз Абдуҳакимов Озарбойжон, Малайзия, Бангладеш, Эрон, Туркия, Уганда каби давлатларнинг туризм соҳаси маъмуриятлари билан учрашиб, қатор келишувларга эришди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳиссейн Браҳим Таҳа Ўзбекистонинг туризм соҳасидаги фаоллиги, Бухоро, Самарқанд, Хива каби шаҳарларнинг ислом олами учун нақадар аҳамиятли экани ҳақида ижобий фикр билдирган. У Хива шаҳрининг ИҲТ туризм шаҳри ва ислом олами туризми пойтахти сифатида танланишини юқори баҳолаган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Бош котиб Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети базасида ҳамкорликда тадқиқот олиб бориш, ҳалол стандартлари ва сертификатлаштириш, ИҲТ ҳудудида транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш ва ислом туризмини ривожлантиришнинг энг янги амалиётларини ўрганиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Озарбайжон Давлат туризм агентлиги раиси Фуад Нагиев билан Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида 2022 йил июнь ойида Ўзбекистонга олий даражадаги ташриф чоғида имзоланган, туристик оқимларни кенгайтиришни назарда тутган ҳамкорлик тўғрисидаги янги ҳукуматлараро битим лойиҳасига қаратилган «Йўл харитаси»ни амалга ошириш кўриб чиқилган.

Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазири Дато Шри Ненси Шукри билан икки томонлама учрашувда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида туризм ва маданий мерос йўналишларидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани таъкидланди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Малайзия вазири Ўзбекистонда ҳали фойдаланилмаган катта салоҳият мавжудлигини қайд этиб, юртбошимиз бошчилигида зиёрат туризмии ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишларни юксак эътироф этди. Шу ўринда икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни кўпайтириш, туристик компаниялар билан B2B учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилган.

Бангладеш фуқаро авиацияси ва туризм вазири Маҳбуб Али эса ўз мамлакати аҳолисининг Ўзбекистонга, айниқса, республика ҳудудида жойлашган исломий қадамжоларни зиёрат қилишга бўлган катта қизиқиши, ўзбек халқининг бой тарихи ва улкан маданий мероси ҳақида фикр билдириб, бу йўналишдаги салоҳиятимизни юқори баҳолаган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сайид Эззатуллоҳ Заргами икки томонлама учрашув чоғида Ўзбекистон улкан сайёҳлик салоҳиятига эга эканлигини таъкидлаб, туризм соҳасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, эронлик сайёҳлар учун махсус қуруқликдаги Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон-Тожикистон сайёҳлик маршрутига қизиқиши катта эканлигини айтган.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар тарихий обидаларни реставрация қилиш бўйича ҳамкорлик ва тажриба алмашишни чуқурлаштириш ҳамда бу йўналишда эронлик мутахассисларни Ўзбекистонга юбориш, қўшма пресс-турлар, пленерлар, кўргазма ва фотокўргазмалар ташкил этишга келишишган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Ислом тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш маркази (IRCICA) раҳбари Маҳмуд Эрол Қилич эса Азиз Абдуҳакимов билан учрашув чоғида «Ўзбекистон ислом маданияти марказларидан бирига айланган мамлакат» эканлигини таъкидлаган. У Ўзбекистон Президентининг Ичан-қалъадаги «Жума масжиди» мақомини қайтариш тўғрисидаги қарорини олқишлаб, бу бутун ислом олами учун тарихий қарор бўлганини айтиб, уни Истанбулдаги «Аясофя масжиди» мақомини қайтариш қарори билан солиштириш мумкинлигини таъкидлаган.

Томонлар, шунингдек, қўшма пленерлар, фото ва бадиий кўргазмалар, хаттотлик ва миниатюра санъати бўйича лойиҳаларни муҳокама қилишди. IRCICA раҳбарияти Ўзбекистон томонининг ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватлади, уларни биргаликда амалга оширишга тайёрл эканигини билдирди.

Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ўзгул Ўзкан Явуз билан туризм, маданият ва санъат, археология, маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва бошқариш, архивлар, кутубхоналар ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, маданий алмашинувларни фаоллаштириш йўналишларида ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Уганда туризм, ёввойи табиат ва қадимий мерос бўйича давлат вазири Мартин Мугарра Бахиндука билан икки томонлама музокаралар чоғида туризм соҳасида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинган.

Жумладан, Азиз Абдуҳакимов Озарбойжон, Малайзия, Бангладеш, Эрон, Туркия, Уганда каби давлатларнинг туризм соҳаси маъмуриятлари билан учрашиб, қатор келишувларга эришди.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди