Давлатлар 2022 йилда интернет узилишидан қанча зарар кўргани ҳисоблаб чиқилди

«Top10VPN» томонидан эълон қилинган ҳисоботда 2022 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон интернет ўчирилиши оқибатида 8,44 миллион доллар йўқотгани маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, республика бу бўйича рейтингда 15 давлат ичида 12-ўринни қайд этган. Ўзбекистонда интернет 192 соатга узилган ва бу салкам 1 миллион 300 минг фойдаланувчига таъсир қилган. Рўйхатда биринчи ўринни Россия эгаллаган, жумладан, интернетнинг 3087 соат ўчирилиши ортидан 8,78 миллиард доллар зарар кўрилган.

Қозоғистонда (3-ўрин) интернет 142 соатга ўчирилган, жараён 16 миллиондан ортиқ одамга тасъир қилиб, мамлакатга 410,3 миллион доллар зарар келтирган. Рейтингда яна бир Марказий Осиё давлати Туркманистон (8 ўрин) ҳам ўрин олган. Мамлакатда интернет 40 соатга узилган, бу 2 миллион нафардан ортиқ одамга таъсир қилиб, 29 миллион доллар зарар олиб келган.

Инфографика: Top10VPN

Маълумот учун, рейтинг ҳар бир миллий ва минтақавий интернет узилиши ва ижтимоий тармоқларнинг ёпилиши, провайдерлар чекланиши кузатувига асосланган. Қуйидаги омиллар ҳам инобатга олинган:

  • Интернетнинг ҳукумат томонидан ўчирилиши.
  • Ижтимоий тармоқларнинг ёпилиши: Facebook, WhatsApp ёки Twitter каби машҳур ижтимоий тармоқларга кириш блокланиши.
  • Интернет тезлигини пасайтириш: бунда тезлик 2Г га туширилган, бу фақат SMS ва овозли қўнғироқлардан фойдаланишга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте блокдан чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди