Дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Numbeo тадқиқот хизмати таҳлилчилари дунёнинг энг йирик шаҳарларида яшаш нархини ҳисоблаб, бу бўйича рейтингни эълон қилди.

Фото: «Wikiway»

Тадқиқотчилар рейтингни тузишда уй-жой ижараси, озиқ-овқат ва ресторанлардаги нархларни ҳисоблаб чиққан. Рўйхатдан жами 510 та шаҳар ўрин олган, Бермуд ороллари пойтахти Ҳамилтон эса биринчи ўринни қайд этган.

Ўзбекистондан фақат Тошкент шаҳри рейтингга киритилган бўлиб, у 465-ўринни эгаллаган. Яшаш нархи бўйича Топ 10 шаҳарларидаги аксарият ўринларни Швейцария шаҳарлари эгаллаган. Кучли ўнталикка қуйидагилар кирган:

  1. Ҳамилтон (Бермуд ороллари)
  2. Базель (Швейцария)
  3. Цюрих (Швейцария)
  4. Цуг (Швейцария)
  5. Лозанна (Швейцария)
  6. Берн (Швейцария)
  7. Женева, Швейцария)
  8. Гонолулу (АҚШ, Гавайи штати)
  9. Санта Барбара (АҚШ, Калифорния)
  10. Нью-Йорк (АҚШ)

Россия шаҳарлари орасида Санкт-Петербург 279-ўрин, Москва 287-ўрин, Олмаота ва Нурсултон (Қозоғистон) мос равишда 466 ва 475-ўрин, Бишкек (Қирғизистон) 477-ўриндан жой олган.

Аввалроқ сайёҳлар яшаш учун энг арзон ва қиммат бўлган шаҳарлар рейтинги тузилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг бахтли давлатлар рейтингидаги ўрни аниқланган.

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди