Ҳафталик дайжест. Ишдан бўшатилган Президент администрацияси раҳбари, Афғонистондан Термизга отилган снарядлар, Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар вақтида жароҳатланган ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан суҳбат

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг сўнгги етти кунликдаги энг муҳим ва сара хабарлари жой олган ҳафталик дайжести.

Бу ҳафта олдингиларидан фарқли ўлароқ анча қизиқарли (кези келганда, анча таҳликали) ўтди. Турли воқеа, ҳодиса ва хабарлар, қизиқарли чиқишлар бўлди, хуллас, зериктирмайдиган, маълутмотларни қабул қилиб, ҳазм қилиш қийин бўлган ҳафта ўтди. Мана шундай ҳафтанинг энг муҳим ва сара хабарларини қуйида эслаб ўтамиз.

Ҳафта давомида актуал бўлиб турган мавзу — Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар. Бунга кўп тўхталиб ўтирмаймиз, чунки уларнинг бари бир жойга тўпланган. 4 июль, душанба куни эълон қилган дайжестимиз тўлақонли Қорақалпоғистондаги вазият, унга дунё ҳамжамиятининг муносабати ва шунга оид бошқа хабарлар тўпланган.

Фото: «Bugun.uz»

Бу воқеага муносабат билдирган давлат, халқаро ташкилотларнинг барчаси Ўзбекистон томонини, унинг ноқунуний намойишларни бостириш учун қилган саъйи ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган. Аммо, ушбу тартибсизликалрдан кейин ўзгариши кутилаётган Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид қисми (70-75-моддалар) ўзгаришсиз, амалдаги таҳрирда қолдириладиган бўлди. Хуллас, ўқинг: Қорақалпоғистон оқшоми. Оқибатлар, рақамлар ва дунё ҳамжамияти муносабати.

6 июль куни Президент видеоселекторда бу мавзуга яна тўхталди. Шавкат Мирзиёев бу воқеалар узоқ йиллар давомида четдаги ғаразли кучлар томонидан тайёрланганини таъкидлади.

7 июль куни эса тартибсизликлар давомида намойишчиларга қарши қўлланган қуроллар ҳақида маълумот берилди (бу ҳақда тўлиқ ва Даулетмурат Тажимуратов (у, Лалагул Қаллихонова ва яна 12 киши қамоққа олинди) қандай қилиб Жўқўрги Кенгеш раисининг ўрнига раҳбар «бўлгани» ҳақида бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин). Bugun.uz намойишлар вақтида жароҳатланган ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан суҳбатлашди.

Сурхондарёга Афғонистондан 5 та снаряд келиб тушди. Улар портламади (яхшиямки), жароҳат олганлар йўқ.

Фото: «Bugun.uz»

Сурхондарёнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудига 5 июль куни соат 16:20 атрофида 5 та снаряд келиб тушди. Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматига кўра, Афғонистон ҳудудидан учиб кетган деб тахмин қилинган ракеталар тушганда портлашлар содир бўлмаган, оқибатда ҳеч ким ҳалок бўлмаган, вайронагарчиликлар кузатилмаган (аммо уйлар зарарланган).

Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёр бирлиги томонидан зарарсизлантирилган.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошираётгани айтилган. Ҳалигача бундан бошқа бирорта расмий хабар берилгани йўқ (қизиғи, ўша куни «Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келиб, Сардор Умурзоқов билан учрашганди).

Ҳафта (балки ой) хабари: Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан озод этилди. У касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Суратда ўнгдан чапга: Зайнилобиддин Низомиддинов, Шавкат Мирзиёев, Шуҳрат Ғаниев
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

«Kun.uz» манбасига кўра, Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисига ўринбосар этиб тайинланган. Бу бўйича ҳали расмий хабар берилмади.

Маълумот учун, Низомиддинов Президент девони 2018 йил 6 августда Президент администрациясига ўзгартирилгандан сўнг унга Зелимхон Ҳайдаровнинг ўрнига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Бу йил ҳам ОТМларга кириш тестлари стадион ва ҳиёбонларда ўтказилади.

Фото: «Bugun.uz»

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистонликлар Twitter ва TikTok’ни блокдан чиқаришни сўрамоқда. Тармоқларда #freeTwitter ҳештеги билан флешмоб бошланди.

Фото: «Bugun.uz»

Twitter блокдан чиқишини кутиб ўтиришдан чарчаган (ёки ҳар Twitterʼга киришда VPN ёқиб тўйган) блогерлар #freeTwitter ҳештеги билан тармоқни очишни сўраб, флешмоб бошлади. «Bugun.uz» ушбу «ҳаракат» доирасида эълон қилинган постларни бир жойга жамлади: «Давлат репутацияси учун турайлик» — ўзбекистонликлар Twitter ва TikTok’ни блокдан чиқаришни сўрамоқда.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди