Маймунчечак ҳам янги пандемияга сабаб бўлиши мумкинми?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маймунчечак дунёда янги пандемияга сабаб бўладиган касаллик экани ёки йўқлиги бўйича фикр билдирди. Бу ҳақда мутахассис «Bugun.uz» билан суҳбатда гапириб ўтди.

Кадр: YouTube / Bugun UZ

Унинг таъкидлашича, маймун чечаги эндемик ўчоқли касаллик ҳисобланади. Унинг Марказий ва Ғарбий Африка штамлари мавжуд. Марказий Африка штами бирмунча оғирроқ кечади. Ғарбий Африка штами эса енгилроқ кечади.

Бу касаллик дастлаб 1958 йили маймунларда аниқланган. 1970 йилда биринчи маротаба одамларда қайд этилган. Бу касаллик янги эмас. Асосан Конго ва Марказий Африка давлатларида қайд этиб туриладиган касаллик ҳисобланади.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги бўйича пандемияни эълон қилгани йўқ ва пандемия бўлмайди ҳам. Ҳозир дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида, баъзи маълумотларда айтилишича эса 50 дан ортиқ давлатида бу касаллик қайд этиляпти. Беморлар сони эса ҳали 4 мингга етгани йўқ.

Бу пандемия эмас ва пандемия бўлмайди. Нега мен бундай деб айтаяпман? Негаки, 1980 йилгача аҳоли чин чечакка қарши эмланган. Ўша йилдан бошлаб бу касалликка қарши эмлаш тўхтатилган. Сабаби дунёда чин чечак касаллиги бутунлай тугатилган. Фақат АҚШ ва Россияда махсус лабараторияларда бу касаллик штамлари сақланиб турибди. Улар илмий изланишлар ёки касалликка нисбатан шубҳа уйғонганда эталон сифатида фойдаланиш учун сақланади.

Кимки чин чечакка қарши эмланган бўлса, маймун чечагига қарши ҳимояси бор. Негаки маймун чечаги билан чин чечак қўзғатувчилари битта оилага мансуб. Шу сабабли чин чечакка қарши иммунитет 85 фоиз ҳолатда маймун чечагига қарши ҳам ишлайди ва касалликдан ҳимоя қилади. Шу нуқтаи-назардан қарайдиган бўлсак, касалликнинг кириб келиш эҳтимоли бор бўлган тақдирда ҳам, унинг кенг тарқалиб кетиши эҳтимоли йўқ», — деган Нурмат Отабеков.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) болаларнинг маймунчечакка чалиниш ҳолатлари ортаётганидан огоҳлантирганди. Шунингдек, касаллик асосан кимларда оғирроқ кечиши айтилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди