Навоийда 30 бошдан ортиқ қўйни номаълум ҳайвон бўғизлаб кетгани хабар қилинди

Навоий вилояти Хатирчи туманида 30 бошдан ортиқ қўйни номаълум ҳайвон бўғизлаб кетгани хабар қилинди. Вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: «Human.uz»

Маълум қилинишича, 2022 9 июлдан 10 июлга ўтар кечаси Хатирчи тумани Янгирабод МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларга тегишли бўлган қўй-эчкиларга ёввойи итлар томонидан ҳужум қилинган.

Мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари туман Ички ишлар бўлими, туман ветеренария бўлими, туман Санитария эпидемиологик осойишталик маркази бўлими ҳамда туман ободонлаштириш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Айни пайтда туман ветеренария бўлими ходимлари томонидан 15 бош қўй-эчкиларга нисбатан даволаш ишлари олиб борилмоқда.

«Шу ўринда, фуқароларга ортиқча ваҳима ҳамда хавотирга берилмасликларини таъкидлаб ўтамиз. Ҳозирда шоғал (чиябўри)ни тутиш учун барча таъсир чоралари кўрилган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Музработ туманида аҳолининг чорвасини бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвоннинг болалари топилганди. Шунингдек, Қашқадарёда аҳоли қўй-кўзиларни бўғизлаб кетган номаълум ҳайвонни уриб ўлдиргани, ҳамда Қашқадарё вилояти Касби туманида 30 бошга яқин қўй ва эчкиларни бўғизлаб кетган номаълум ҳайвон уриб ўлдирилгани маълум қилинган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди