Олимлар ядро уруши сайёрага қандай таъсир қилишини аниқлади

Янги тадқиқот доирасида олимлар ядро уруши Ерга қандай таъсир қилишини моделлаштирди. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «Wikipedia»

Ядро уруши сайёранинг совишига олиб келади ва жаҳон океанига жуда катта зарар етказади. Бу ўз навбатида бутун инсоният учун даҳшатли оқибатларга олиб келади.

Тадқиқотчилар, агар АҚШ ва Россия шаҳарлар ва саноат ҳудудларини бомбардимон қилиш учун 4400 та 100 килотонли ядро каллаклардан фойдаланса, глобал урушда Ерда нималар юз беришини симуляция қилган.

Улар, шунингдек, минтақавий ядровий можаро содир бўлган тақдирда, масалан, Ҳиндистон ва Покистон Осиёда 500 та 100 килотонналик ядро каллакларини портлатса, нима бўлишини моделлаштирган.

Барча сценарийларда ядровий портлашлар тўлқини атмосферанинг юқори қатламига тутунни чиқариб, қуёш нурларининг ер юзасига этиб боришига тўсқинлик қилиши, бутун дунё бўйлаб ҳосилнинг нобуд қилиши келтирилган. Ядро урушидан кейинги биринчи ойда ўртача ҳарорат тахминан 13 даражага тушади. Бу сўнгги музлик давридагидан кўра сезиларли пасайишдир.

«Ким кимни портлатиши муҳим эмас. Бу Ҳиндистон, Покистон, NATO ёки Россия бўлиши мумкин. Тутун атмосферанинг юқори қатламларига киргач, улар бутун дунёга тарқалади ва ҳаммага таъсир қилади», — деган тадқиқотнинг етакчи мутахассиси Харрисон.

Ядро урушининг дастлабки соатларида 100 миллионга яқин одам ҳалок бўлади. Бир неча ҳафта ўтгач, паст ҳароратлар экинларнинг вегетация даврини қисқартиради ва об-ҳавони кескин ўзгартиради, бу эса глобал дон етиштириш учун хавфли оқибатларга олиб келади. Очлик тахминан бир-икки миллиард одамга таъсир қилади.

Океан ҳарорати тез пасаяди ва аввалги даражага қайтмайди. Сайёра совиши билан денгиз музлари Шимолий яримшардаги йирик портларни, жумладан, Пекин, Копенгаген ва Санкт-Петербургни тўсиб қўяди. Денгиз музлари одатда бўш қирғоқ ҳудудларини қоплайди ва бу дунё океанларида навигацияга тўсқинлик қилади. Ўз навбатида озиқ-овқат ва товарларнинг айрим ҳудудларга етиб боришини қийинлаштиради.

Денгизнинг тикланиши қуруқликка қараганда кўпроқ вақт талаб этади. Тўлиқ миқёсли Россия-Америка ядровий уруши юзага келган тақдирда, океаннинг тикланиши ер юзасида ўнлаб йиллар ва чуқурликда юзлаб йиллар талаб қилинши мумкин.

«Ядро уруши барча учун даҳшатли оқибатларга олиб келади. Аввалроқ, 1980-йилларда дунё етакчилари бизнинг тадқиқотларимиздан ядровий қуролланиш пойгасини тугатиш учун туртки сифатида фойдаланган, беш йил аввал эса БМТнинг ядровий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги шартномасини қабул қилган.

Умид қиламизки, бизнинг янги тадқиқотимиз кўпроқ мамлакатларни юқоридаги шартномани ратификация қилишга ундайди», — деган тадқиқот ҳаммуаллифи Алан Робок.

Муаллифларнинг таъкидлашича, вулқон отилишини қисман ядровий урушдан кейин нима бўлиши билан тасвирлаш мумкин.

«Биз ядровий урушдан қочишимиз мумкин, аммо вулқон отилиши қайта-қайта содир бўлади. Чунки, уни назорат қила олмаймиз. Бироқ биз ядро урушига йўл қўймаслик учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз мумкин ва керак. Бундай урушнинг оқибатлари глобал ва ҳалокатли бўлиш эҳтимоли жуда катта», — дейди Харрисон.

Аввалроқ Лукашенко Россияни ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлишга чақирганди. Шунингдек, Россия АҚШ билан ядровий қурол бўйича музокарани қайта бошламаслигини айтганди.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото