19:00 | 10.07.22 110

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қабул муддати узайтирилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу бўйича маълумот берди

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар мактабларига онлайн ҳужжат топшириш жараёнлари 20 июль кунига қадар давом этади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳозирда Қорақалпоғистон ҳудудида интернет тизимида айрим техник носозликлар туфайли ҳужжатларни онлайн топширишда узилишлар кузатилмоқда.

«Аммо хавотирга ўрин йўқ. Бу жараён ҳукумат томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳозирда ҳужжат топширишга улгура олмаган қорақалпоғистонлик ёшлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилиши кутилмоқда.

Ушбу масала тез орада ижобий ечимини топади. Бу ҳақидаги маълумот қорақалпоғистонлик абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарига (Beeline, UzMobile, Ucell, UMS, Perfectum) SMS хабар тарзида, шунингдек, ҳудудий телеканаллар орқали етказилади», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда абитуриентлар учун ҳужжат топшириш муддати 20 июлга қадар узайтирилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.