Самарқанддан Москвага учган самолёт техник сабабга кўра ортга қайтди

«Россия» авиакомпаниясининг 10 июль куни эрталаб Самарқанддан Москвага учган «Sukhoi Superjet 100» самолёти учиш йўлагига қайтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Ростеж»

Маълум қилинишича, самолётнинг қайтишига техник жиҳат сабаб бўлган.

«‘Россия’ авиакомпаниясининг FV-6552 рейси бугун Самарқанд халқаро аеропортидан жадвалга кўра 07:17 да Москвага учди.

Техник сабабларга кўра, экипаж жўнаш аэродромига қайтишга қарор қилди ва соат 09:00 да нормал режимда қўнди», — дейди аэропорт ходими.

Таъкидланишича, ҳозирда «Sukhoi Superjet 100» аэропортнинг фавқулодда учиш-қўниш йўлагида турибди, бортда ҳеч ким жабрланмаган.

Аввалроқ Истанбулдан Фарғонага учган самолёт бошқа аэропортга қўнганди. Шунингдек, Москвадан Бухорога учган йўловчи самолёти Россиядаги аэропортга қайта қўнганди.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди