Шри-Ланкада намойишчилар президентнинг қароргоҳидан 18 млн рупий топди — видео

Шри-Ланкада аҳоли президент ва бош вазир истеъфосини талаб қилиб, намойиш уюштиргани хабар қилинганди. Намойиш иштирокчилари президент қароргоҳига кириб, у ерда салкам 18 миллион рупий аниқлади. Бу ҳақда «The Times of India» хабар берди.

Фото: «AP Photo»

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода одамлар топилган пулларни санаётганин кўриш мумкин. Маблағлар полиция бўлинмаларига ўтказилган, намойишчилар 17,8 миллиона рупий (49,1 минг доллар) топган.

Шри-Ланкадаги норозилик намойишлари мамлакат молиявий-иқтисодий инқироз фонида апрель ойида бошланган. Шу ҳафта намойишчилар президент саройи ва бош вазир Ранила Викрамасингхе қароргоҳига бостириб кириб, бинога ўт қўйган. Ҳолат юзасидан уч киши қўлга олинган.

Орол давлати хорижий валюта, ёқилғи, нефть маҳсулотлари, ўғитлар, озиқ-овқат ва дори-дармонлар танқислигини бошдан кечирмоқда. Инқирозни уч йил ичида тўлиқ енгиб ўтиш мумкинлиги прогноз қилинган.

Ҳолат юзасидан Шри-Ланка президенти Готабая Раджапакса 13 июль куни ўз лавозимини тарк этишга ваъда берган. Унинг ўрнига Парламент спикери Маҳинда Япа Абейвардена вақтинча давлат раҳбари бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шри-Ланка аҳолиси апрель ойида бўлиб ўтган митингда ҳам президент истеъфосини талаб қилганди. Шунингдек, мамлакат бош вазири Шри-Ланкани банкрот деб эълон қилганди.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео