Хитойда телефондан фойдаланиб йўлдан ўтадиганлар учун светофор ўрнатилди

Хитойнинг Гонконг шаҳрида йўлни кесиб ўтишда телефонга чалғийдиган одамлар учун махсус светофорлар ишга тушди. Бу ҳақда «Hong Kong Free Press» хабар берди.

Фото: «GovHK»

Ғоя шундан иборатки, йўлни кесиб ўтиш учун тротуарда светофорни кутиб турган пиёдаларнинг бошига қизил ва яшил чироқлар ёритилади. Шаҳар транспорт департаменти бош муҳандиси Алекс Аунинг тушунтиришича, кўпчилик одамлар гаджетларга чалғиб, йўлдан ўтишда бахтсиз ҳодисаларга дуч келади.

«Эҳтимол, қурилма ҳаётни сақлаб қолишга ёрдам беради. Ўйлайманки, одамлар бошларини пастга туширганда ҳам уларга қаратилган рангни сезади», — деган Ау.

Ҳозирда янги қурилмага эга светофорлар Гонконгдаги тўртта йўл кесишмасида синовдан ўтказилмоқда. Олти ойдан кейин расмийлар эътиборсиз пиёдаларга қарши курашда унинг самарадорлигини баҳолайди.

Фото: «GovHK»

Аввалроқ Хитойда хакер 1 млрд кишининг маълумотларини қўлга киритгани ва мамлакатда мактаб ўқувчиларининг формасини чиплаш бошлангани маълум қилинган.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади