АҚШ Ўзбекистонни санкцияланган товарлар олиб ўтиладиган давлатлар рўйхатига киритди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистонни санкияланган товарлар Россия ва Беларусга олиб ўтилиши мумкин бўлган давлатлар қаторига киритди.

Фото: «AP»

Давлатларнинг тўлиқ рўйхати Молия вазирлигининг иккита бўлинмаси — Молиявий жиноятларга қарши кураш тармоғи ва Саноат ва хавфсизлик бюросининг тавсияларида келтирилган. Улар молия институтларини Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли жорий этилган «жисмоний ёки юридик шахсларнинг экспорт назоратидан қочишга уринишига қарши ҳушёр бўлишга» чақирган.

Ўзбекистон билан бир қаторда Грузия, Арманистон, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон, Исроил, Қозоғистон, Мексика, Никарагуа, Сербия, Сингапур, Жанубий Африка, Тайван, Тожикистон, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қирғизистон ҳам Россияга санкцияланган товарларни жўнатиш учун “транспорт пунктлари” деб аталган.

Шу билан бирга, тавсияларда назорат қилинадиган товарлар қонуний равишда ушбу давлатларга хом ашё сифатида экспорт қилиниши мумкинлиги, бироқ баъзи ҳолларда уларни «қўшимча юк ташиш пунктлари ҳисобига» Россия ёки Беларусга экспорт қилиш тақиқланиши келтирилган.

Саноат ва хавфсизлик бюроси ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган алоҳида «ташвишли товарлар»га қуйидагиларни киритган: самолёт қисмлари, гидроакустик тизимлар, антенналар, спектрофотометрлар, синов ускуналари, GPS тизимлари, вакуум насослари, нефть конлари ускуналари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ўзбекистондаги компанияни санкциялар тўғрисидаги қонунни бузгани учун жазолаганди.

Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди