Банкоматларда «табақалаштирилган» фоизлар. Блогерлар нима дейди?

Ижтимоий тармоқлар, баъзи Telegram каналларда айрим банкоматларда синов тариқасида пул ечишда табақалаштирилган фоиз қўлланилаётгани муҳокама қилинмоқда (асосан, VPN билан кириш керак бўлган Twitter’да — эринмаган одамлар-эй). «Bugun.uz» ушбу (қизғин кечаётган) муҳокаманинг қандай бошлангани, қандай давом этаётганини битта материалда кўрсатишга ҳаракат қилади (унинг охири кўринмаяпти, лекин якун бўйича ҳам тахминлар бор).

Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров Twitter’да қизиқ бир тажриба ҳақида ёзди ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда айтилишича, айрим банклар (тажриба тариқасида) катта миқдордаги нақд пул ечиш операциялари учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатган. «Минималка» — 1 миллион сўм.

Скриншот: блокланган Twitter

Иқтисодчи буни ўзининг Telegram каналида батафсилроқ тушунтирган. Бакиров банкоматларда юзаган келаётган навбатларни «ташқи сабаблар» билан изоҳлаган. Узундан-узун навбатларда, блогер айтганидек, «барыгалар» (тижорий мақсадларда нақд пулдан фойдаланувчилар) катта миқдордаги нақдликни ечиб кетишади, пенсионер / «бюджетник»ларга нақд пул қолмайди. Яъни нақд пулга нисбатан истеъмол хариди учун талабгорларнинг талаби қондирилмай қолади.

Иқтисодчининг таъкидлашича, ушбу синов тариқасида йўлга қўйилган амалиёт истеъмолчилар учун ҳам, банклар учун ҳам манфаатли.

«Банкоматга жойлаштирилган ҳажми бўйича 75–90 фоиз нақдликнинг ечилиши сони бўйича 15–20 фоиз транзакция ҳиссасига тўғри келади (ҳудудлар ва локацияга қараб). Табиийки, бозор ва бизнес қоидаларига кўра, талаб ва таклифни мувозанатлаш учун катта миқдорда нақдлик ечиш учун юқорироқ комиссиялар ўрнатилиши истеъмолчилар учун ҳам, банклар учун манфаатли қадам бўлади.

Жараённинг бундай йўлга қўйилиши нақд пулнинг транзакцион таннархи / харажатлари ва нақдликка талаб анча баланд бўлган узоқ ва чекка туманларда айниқса муҳим», деб ёзади блогер.

«davletovuz» каналида бунга нисбатан кескин фикр билдирилган. Унда таъкидланишича, «барига», банкоматлар ишламаслиги, нақд пул йўқлиги — пластик карта эгаларининг муаммоси эмас, балки банк тизими раҳбариятининг нўноқлиги муаммосидир.

«Бу очиқдан-очиқ халқни талашга интилиш, нотўғри амалиётни яна нотўғри амалиёт билан ҳаспўшлашга уринишдан бошқа нарса эмас. Гўёки Ўзбекистон банклари бозор муносабатларига ўтган-у, ҳозир маъмурий чекловлардан қийналиб қолишяпти. Муаммони бошқа муаммо билан, халққа оғирроқ қилиш билан ечим изламанг.

Кимга имкон берилса, биринчи бўлиб халққа ўлпон солишни ўйлайди. Икки рақамли инфляция, яна ўз пулингни тўя қилишлари талончиликдир», деб ёзади блогер Қобил Хидиров.

Шундан сўнг Отабек Бакиров ва «davletovuz» ўртасида ўзига хос «дуэль» юзага келди. Иқтисодчи Қобил Хидировнинг муносабатига фикр берар экан, пенционер ё ўқитувчилар «айримлар»дан қолган (қолса, агар) пулни ечиб олади («айрим»лар ким экани твитда ёзилган).

Скриншот: блокланган Twitter

Twitter’даги андижонлик Бегали (маҳаллийчилик йўқ, фойдаланувчининг ники шундай) бу қарорни оқлаб (дуо ҳам қилиб), ўз дуч келган вазиятни ёзиб қолдирди.

Скриншот: блокланган Twitter

Ушбу вазият ва оқловга нисбатан ҳам икки хил фикр билдирилган: бухгалтер Қаҳрамон Асланов истехзоли тарзда «Яна кўп нақд пул ечувчилар айбдор», деган бўлса, журналист Шуҳрат Шокиржонов 10 миллион сўмдан кўпроқ пул ечаётган 10 фоиз комиссия олиш кераклиги, 5 фоиз кам (ундан олдин 5 миллион сўмдан кўпроғига 5 фоиз қилиш кераклигини айтган) эканини ёзган.

Бу орада банк ходимлари ўртасида даханаки тортишув юзага келди. Бирининг айтишича, банкирларнинг ўзи банкоматдан эмас, кассадан фоизсиз нақдлаштиради, иккинчиси эса буни кескин инкор қиляпти.

Скриншот: блокланган Twitter

«Financier» никли фойдаланувчи (номдан иқтисодчи, юзернеймдан бизнесменга ўхшайди, қизиқ) буни бошқа нарсага қиёслаб, бу қарор охири қаергадир (ноаниқ) «тиқилиш» билан тугашини ёзган.

Скриншот: блокланган Twitter

Иқтисодчи Отабек Бакировдан қўшимча: «Йўл бўйи ‘стоянка’лар фақат пуллик ва қиммат бўлиши керак».

Аммо «Эшон» бироз вақт ўтган бу фикридан қайтди. Унинг ўзгарган фикрича, бошқа фойдаланувчилар айтганидек, бир картадан иккинчи (чексизча) картага ташлаб, ечиб олиши мумкин. Шу сабабли у навбатларни йўқотиш учун комиссияни қиммат қилиш эмас, балки йирикроқ купюраларни чиқариш ечим эканини айтган.

Скриншот: блокланган Twitter

Банк соҳасига оид янгиликлар бериб борадиган «Банк ва Мижоз» Telegram каналида бу бўйича сўровнома ўтказилган («davletovuz»нинг қайд этишича, бу каналнинг обуначилари асосан банкирлар. Суратдаги вариант жавобларни кўриш учун танланди). Уч мингдан зиёд киши иштирок этган сўровномада қаршилар 44 фоизни, тарафдорлар 19, амалдаги 1 фоизли комиссияни ҳам кўп ҳисоблайдиганлар эса 37 фоизни ташкил этган (11 июль, соат 18:05 ҳолатига).

Скриншот: Telegram / @bankmijoz

Блогер ва ҳатто тадбиркорлар ҳам бу бўйича ўз ечимларини таклиф қилган. Блогер Нурбек Алимов «Балки банкоматлар кўпайтирилар, нақд пул етишмовчилигини олдини олармиз? Йўқ, халқни устига груз қўямиз», деб ёзди. Тадбиркор Фируз Аллаев эса бу муаммони ечиш учун қуйидаги саволларни бериш кераклигини айтади:

« —Нима учун нақд пулга нисбатан талаб ошиб кетди?

— Агар талаб ошмаган бўлса, нима учун банкларда нақд пул етишмаяпти?

Мана шу икки савол атрофида чуқур ва холис изланиш ва муаммонинг илдизини ёки илдизларини топиш керак. Бошқачасига косметик ремонт билан муаммони вақтинчалик яширишга эришамиз, холос», деб ёзади Аллаев.

Twitter’нинг Фаррухбек исмли фойдаланувчисидан ҳам ечим:

Скриншот: блокланган Twitter

Блогер Шуҳрат Қурбоновнинг таъкидлашича эса, оқибатлар билан эмас, сабаблар курашиш керак.

«davletovuz»дан шунчаки таклиф:

Скриншот: блокланган Twitter

Ҳаммасини бошлаб қўйиб, энди «пушаймон еб ўтирган» Отабек Бакиров «иқрори»:

Скриншот: блокланган Twitter

Бакировдан батафсилроқ:

Муҳокамалар давом этяпти. Балки, Отабек Бакиров айтганидек, бу мавзуга иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов нуқта қўйиб берар, балки расмийлар. Лекин журналист Муҳрим Аъзамхўжаев айтганидек, инсоф сари барака бўлиши керак. Кузатамиз.

Миржалол Қосимов тайёрлади

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди