Беларусликларга чет элга чиқиш тақиқланиши мумкин

Беларусь ҳукумати миллий хавфсизликка таҳдид соладиган айрим тоифадаги фуқароларнинг чет элга чиқишини вақтинча чеклаши мумкин. Бу ҳақда «Фокус.ua» хабар берди.

Фото: «Фокус.ua»

Бундай норма «Беларусдан чиқиш тартиби тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритувчи қонун лойиҳасида мавжуд. Тегишли ўзгартириш лойиҳаси Вазирлар Кенгаши томонидан парламентга киритилган. Ҳужжат нормаларига кўра, айрим фуқаролар мамлакатдан умуман чиқа олмайди, баъзилари эса махсус рухсат олиши керак бўлади.

Ҳаракати чекланадиган фуқаролар тоифасига чегарачилар, ҳарбий хизматчилар, Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари ва бошқа идоралар вакиллари киради. Ҳужжатда айтилишича, саёҳатни тақиқлаш миллий хавфсизликни таъминлаш учун амалга оширилади.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси биометрик паспортларни мамлакат чегарасини кесиб ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатига киритишни назарда тутади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг биометрик паспортига эга бўлган барча ходимлари эса мамлакатдан чиқиб кетаётганда уларни тегишли бўлимларнинг кадрлар бўлимига ўтказиши шарт бўлади.

Агар қонун лойиҳаси маъқулланса, ҳукумат «Беларуснинг миллий хавфсизлиги манфаатларига зид келадиган» барча шахсларнинг чиқишини тақиқлаши мумкин.

Аввалроқ Беларусь армиясининг Украинага бостириб кириш эҳтимоли баҳоланганди. Шунингдек, Беларусь Украина билан чегарага ИИВ бўлинмаларини жойлаштирганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма