Британиялик профессор «омикрон»нинг янги аломати ҳақида маълумот берди
Буюк Британиялик иммунолог профессор Люк О’Нил «омикрон» штамининг янги аломати ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.

Профессорнинг сўзларига кўра, бу аломат терлаш ҳисобланади ва у катталарда ҳам, болаларда ҳам кузатилиши мумкин.
«Ковидга чалинган ҳар бир беморда бу симптом қайд этилиши мумкин, тунги терлаш аломатлар ичида ажралиб туради», — дейди О’Нил .
Мутахассис терлаш кучли бўлиши, ҳаттоки чойшаблар ҳам намланишини таъкидлаган. У бунинг ҳароратга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қайд этган.
«Янги симптом бу иммунитет тизимининг янги вирусга дуч келишини билдиради. Демак сизда касалликнинг янги варианти бор», — деган иммунолог.
Профессор, шунингдек, хона ҳарорати салқин бўлса ҳам, катталар ва болалар кечаси терлаши мумкинлигини қўшимча қилган.
Аввалроқ олимлар дала сичқонларда инсонлар учун хавфли янги коронавирусни аниқлаганди. Шунингдек, чақалоқлар коронавирусга чалинганини қандай аниқлаш мумкинлиги айтилган.


