11:55 | 11.07.22 105

Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони қанча?

Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди

Статистика қўмитаси ахборот хизмати 2021/2022 ўқув йилида мамлакатда қанча хорижлик талаба таҳсил олаётгани бўйча маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2021/2022 ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган. Қуйида йиллар кесимида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони келтирилган:

  • 2016/2017 ўқув йили – 603 нафар;
  • 2017/2018 ўқув йили – 1320 нафар;
  • 2018/2019 ўқув йили – 2685 нафар;
  • 2019/2020 ўқув йили – 3593 нафар;
  • 2020/2021 ўқув йили – 4219 нафар;
  • 2021/2022 ўқув йили – 5140 нафар.

Аввалроқ май ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг хорижда таҳсил олаётган талабалари сони маълум қилинганди.