Президент ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг натижадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди — фото

Шавкат Мирзиёев 11 июль куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, охирги 3 йилда барча ҳудудлар, соҳа ва тармоқларни ривожлантиришга доир 400 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Комплекс ўрганишлардан бири яқинда Самарқанд вилояти мисолида ўтказилди. Сўровда қатнашганларнинг кўпчилиги ҳоким ёрдамчиларининг фаоллигини, таълим, соғлиқни сақлаш, интернет, жамоат транспорти соҳаларидаги силжишларни юқори баҳолаган.

Шу билан бирга, жойлардаги муаммоларни, ўзгариш сезилмаётган соҳаларни ҳам очиқ айтган. Жумладан, жойларда ер ва сувдан самарали фойдаланиш, электр, газ ва ичимлик суви етказиб бериш, ер ажратиш каби масалаларда камчиликлар мавжуд. Масалан, Самарқанддаги Халқ қабулхоналарига аҳоли ва корхоналарни электр энергияси, суюлтирилган газ ва кўмир билан таъминлаш билан боғлиқ 15 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда туман ва шаҳарларда ислоҳотларнинг самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, таклифлар билдирилди. Хусусан, маъмурий ислоҳотларни давом эттириб, давлат ходимлари сонини оптималлаштириш, маҳаллий бюджетларни тўғри йўналтириш зарурлиги айтилди.

Қишлоқ хўжалигида ерга узоқ муддатли кафолат бериш, давлат аралашувини камайтириш, молия хизматларини яхшилаш талаб этилмоқда. Энергия ресурслари таъминоти, кадастр, йўл, коммунал хизматлар тизимлари ҳам такомиллаштирилмоқда. Президент барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаб, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқанд вилоятидаги ҳолат бошқа ҳудудларда ҳам борлиги қайд этилиб, ҳукуматга муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб бориш ва вақтида чора кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев геология соҳасига оид йиғилиш ўтказганди. Мажлисда соҳадаги натижалар ва режалар муҳокама қилинган.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди