«Россия ҳам, Украина ҳам тинч аҳолининг ўлими учун жавобгар» — БМТ

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Украинадаги тинч аҳоли ўлими бўйича ҳисобот эълон қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Ҳисоботга кўра, Россия ҳам, Украина ҳам тинч аҳолига ва фуқаролик объектларига зарар етказишда жавобгар. Жумладан, уруш бошланганидан бери икки давлат ҳарбийлари халқаро гуманитар ҳуқуқ талабига кўра, турар-жойларда ва тинч аҳоли пунктлари яқинида позицияларни эгаллаб, у ердаги тинч аҳолини ҳимоя қилолмаган.

Россия босқинидан икки ҳафта ўтиб Старая Краснянкадаги қариялар уйининг ўққа тутилиши бундай ҳаракатларга мисол сифатида келтирилган.

«Кўпчилиги тўшакка михланган ўнлаб кексалар, ногиронлар сув ва электр таъминотисиз қамаб қўйилган. 11-март куни содир бўлган ҳужумда ёнғин бутун бино бўйлаб тарқалган. Баъзи беморлар ва ходимларгина қочиб қутулган», дейилган хабарда.

БМТ маълумотига кўра, 71 бемордан камида 22 нафари тирик қолган, аммо ўлганларнинг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда. Украина расмийлари айбни Россия қўшинларига юклаган ва уларни 50 дан ортиқ ҳимоясиз тинч аҳолини ўлдирганликда айблаган. БМТнинг фикрича, қариялар уйи ичида жанговар позицияни эгаллаган Украина қуролли кучлари бинони деярли нишонга айлантирган ва ўлим учун жавобгардир.

Ҳисоботда ҳар икки томон ҳам ҳарбий жиноятлар содир этгани ҳақида хулоса қилинмаган, бироқ Россия ва Украина урушда «инсон қалқонлари»дан фойдаланаётганидан хавотир билдирилган.

БМТ маълумотига кўра, июль ойи бошига келиб, Россиянинг Украинага қарши урушида 10 000 дан ортиқ тинч аҳоли, асосан, турар-жойларда портловчи моддаларни қўллаш оқибатида ҳалок бўлган ёки яраланган. 4889 нафар тинч аҳоли ўлимидан 335 нафари болаларга тўғри келади. Шу билан бирга, ташкилот ҳақиқий кўрсаткичлар анча юқори бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди.

Аввалроқ БМТ Ер юзидаги «дўзах хавфи» ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, БМТда 33 давлат Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини тергов қилишни қўллаб-қувватлаганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди