«Шимолий оқим» қувури орқали Россия газини етказиб бериш тўхтатилди

«Шимолий оқим» автомагистрали оператори Россия газини етказиб бериш тўхтатилганини маълум қилди. Тегишли маълумот «Nord Stream» сайтида эълон қилинди.

Фото: «AP»

Газ қувурида 11 июлдан 21 июлгача режали таъмирлаш ишлари олиб борилади. «Nord Stream AG» газ қувурининг самарали, хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш учун ушбу даврда механик компонентлар ва автоматлаштириш тизимларини синовдан ўтказади.

Бироқ Германияда бу шунчаки баҳона экани, кейинчалик Россия газ етказиб беришни бутунлай тўхтатиши таъкидланган.

«Берлин Путин ҳарбий мақсадига эришиш учун Германияни оғир иқтисодий-сиёсий инқирозга олиб келиш умидида шундай қадам ташлашга тайёр, деб ҳисоблайди. Бу билан у Германияни Украинанинг Россияга қаршилигини қўллаб-қувватлашни камайтиришга, ҳатто тўхтатишга мажбурламоқчи», дея хабар берган «Deutsche Welle».

Германия канцлери Олаф Шольц 6 июль куни Россия энергиядан қурол сифатида фойдаланишини таъкидлаган: газ етказиб беришнинг қисқариши техник сабабларга кўра эмаслигини айтган.

21 июлдан кейин газ етказиб бериш тўхтатилган тақдирда, Германия мавжуд газни ерости омборларига тўплашни бошлайди. Агар 1 октябрга қадар улар 80 фоизга, 1 ноябргача эса 90 фоизга тўлдирилган бўлса, қишки иситиш мавсумига қадар Германияда захиралар яратилади.

«Шимолий оқим» Россия ва Германия ўртасидаги Болтиқ денгизи тубидан ўтувчи магистрал газ қувурининг бир қисмидир. Бу Ямал–Европа газ қувурлари тизими филиалларидан бирининг денгиздаги қисмидир.

Аввалроқ Европа Иттифоқи давлатлари газни бўлишиш мажбуриятини олганди. Шунингдек, Европа Иттифоқида Россияга қарши санкцияларни олиб ташлаш шарти маълум қилинганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео