«Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш ҳолати ўрганилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган «Uzbekistan GTL» заводидаги ишлар ҳолати ўрганилди.

«Uzbekistan GTL» заводида Ўзбекистон тарихида биринчи синтетик нефт ишлаб чиқарилиши бошланган эди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, 2022 йилнинг 29 июнь куни «Uzbekistan GTL»” заводида Ўзбекистон нефт ва газ-кимёси саноатининг тарихда биринчи синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилгани ва илк маҳсулот олинганлигини эълон қилинган эди.

Бугунги кунга қадар, яъни икки ҳафта ичида Uzbekistan GTL заводида жами 15 минг тоннага яқин синтетик дизель ёқилғиси ва 4 минг тоннадан зиёд нафта маҳсулоти ишлаб чиқарилди.

Заводнинг барча технологик қурилмалари ишчи ҳолатда бўлиб босқичма-босқич ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилиб бормоқда. Бошқарув раиси жорий йилнинг 4 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари орқали илк бор GTL дизель ёқилғиси сотилиши бошланганини таъкидлаб, қисқа муддат ичида яъни жами 9,5 минг тоннага яқин синтетик дизель сотилганини маълум қилди.

Ишчи гуруҳ томонидан «Uzbekistan GTL» заводида синтетик дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳажмини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Ташриф давомида, заводнинг Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан миллий аккредитациядан ўтган марказий лабораториясида якуний тайёр маҳсулотларни белгиланган стандартларга жавоб беришини ва мувофиқлигини тасдиқлаш юзасидан олиб бориладиган лаборатория синовлари, истеъмолчиларга етказиб бериш ва юклаш жараёнлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Ўз навбатида, «Ўзбекнефтегаз» АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш мобайнида GTL синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини узлуксизлигини таъминлаш ва истеъмолчиларга ўз вақтида ҳамда сифатли ёқилғи маҳсулотларни етказиб берилишига доир зарурий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, «Uzbekistan GTL» премиум-класс тоифасидаги синтетик дизель ёқилғисини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг савдо платформалари орқали сотилиши бўйича доимий мониторинг ўтказиш, истеъмолчилар талабига қараб ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бўйича топшириқлар берилди.

GTL дизелини «Навоий КМК» АЖ, «Навоийуран» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ, «Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари» МЧЖ,«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Темирйўлёнилғитаъмин» бошқармаси, «Uzkabel» АЖ ҚК, «Янги Ангрен ИЭС» АЖ, «Шўртан ГКМ» МЧЖ сотиб олган бўлиб, маҳсулотни истеъмолчиларига ўз вақтида ва оператив тарзда етказиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган.

Барча темир йўл билан боғлиқ ташкилий ва логистика масалалари, шу жумладан заводнинг темир йўл инфратузилмасининг эксплуатацияси аутсорсинг шартномаси асосида амалга оширилмоқда.

Бошқарув раиси юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган GTL маҳсулотлари биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизель ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилиши ва унинг логистикасига амалий ёрдам бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари А.Фозилов маъсуллиги белгилаб қўйилди.

Ҳозирда, GTL дизели “Rise Oil Terminal”, “Magic Black Oil”“Energie-Group”, “Max Oil” МЧЖлари ҳамда ҳудудий нефть базалар, жумладан “Қарши нефт базаси”, “Урганч нефть базаси”, “Кучлик нефть базаси”, “Навоий нефть базаси”, “Чинобод нефть базаси”, “Термиз нефть базаси”,“Тўрақўрғон нефть базаси”, “Гулистон нефть базаси” МЧЖ томонидан биржа савдолари орқали доимий равишда сотиб олинмоқда.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади