Халқаро ташкилот раҳбарлари «Ипак йўли» университети битирувчиларига табрик йўллади

Қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда туризм вазирлари «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг биринчи битирувчиларини табриклаб, видео йўллади.

Маълум бўлишича, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили, ШҲТ бош котиби Чжан Мин, Туркий давлатлар ташкилоти раҳбари Боғдод Амреев, Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даурен Абаев, Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманкулов, Россия туризм федерал агентлиги раҳбари Зарина Догузова, Тожикистон Туризмни ривожлантириш агентлиги раҳбари Тажиддин Жўразода, Исроил туризм вазири Яел Развозов, Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазири Дато Шри Ненси Шукри, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ўзгул Ўзган Явуз, Чет эл туроператорлари уюшмаси раҳбари Такаҳико Оҳата ва бошқалар шулар жумласидандир.

Шуниси диққатга сазоворки, бу Ўзбекистондаги олий таълим муассасаси битирувчиларига халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва соҳа вакилларидан йўлланган биринчи шундай табрикдир.

Таъкидланишича, 6 июль куни Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Самарқандда ташкил этилган «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илк битирувчиларига дипломлар топширилган. Унда бош вазир ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири, «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори Азиз Абдуҳакимов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этишди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма