Хитой самолётлари Тайваннинг ҳаво мудофаа зонасига кирди

Тайван ҳаво мудофаа ҳудудига Хитойнинг иккита ҳарбий самолёти аниқланди. Бу ҳақда «Taiwan News» хабар берди.

Фото: «New York Post»

Тайван ҳарбийларига кўра, Хитой армияси ҳаво кучларининг битта «Shaanxi Y-8 ВВС» разведка самолёти ва битта «Shaanxi Y-8» сув ости кемасига қарши самолёти Тайваннинг жануби-ғарбий ҳаво мудофаа секторига учиб ўтган. Бунга жавобан Тайван самолётлар учирган, радио огоҳлантиришлар берган ва авиатехникани кузатиш учун зенит-ракета тизимларини жойлаштирган.

Мудофаа зонаси Тайван ҳаво ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлиб, у ерда ҳаво ҳаракатини назорат қилувчилар учиб келаётган самолётлардан ўзларини таништиришни сўрайди. Июль ойида Хитой Тайван идентификация зонасига 17 та ҳарбий самолёт, жумладан, 10 та қирувчи ва еттита кузатувчи самолётини юборган.

2020 йил сентябрдан бери Хитой Тайван ҳаво мудофаасига мунтазам равишда самолётлар жўнатган, аксарият ҳолатлар жануби-ғарбий секторда содир бўлмоқда. Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 2021 йилда Хитой ҳарбий самолётлари Тайван ҳаво мудофаа тизимига 239 кун ичида 961 марта кирган.

Аввалроқ Хитой Тайван атрофида жанговар машқлар ўтказишни бошлаганди. Шунингдек, Хитой Тайван мустақиллигини эълон қилиши оқибатини маълум қилганди.

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди