Хитойда вабога чалиниш ҳолати аниқланди

Хитойнинг Ухан шаҳрида вабо билан касалланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «AP»

Касалликка чалинган эркак Ухан университетининг муҳандислик факултети ётоқхонасида яшаган. Бинода яшовчи барча талабалар тест синовларига юборилган. Университет маъмурияти ва Ухан шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси якуний тест натижалари ҳали келмаганини айтган.

Талабалардан диарея ва кўнгил айниши кузатилса хабар бериш сўралган. Шифокорлар, фақат қайнатилган ичимлик сувини ичиш ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилмаслик сўраган.

Вабо — бу Vibrio cholerae микроорганизми келтириб чиқарадиган ўткир инфекция. Касаллик кучли диарея билан бирга келади, бу сувсизланиш ва қон томирлари етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Аввалроқ Қозоғистон сув омборларида вабо бактерияси аниқланганди. Шунингдек, Японияда вабога қарши истеъмол қилинадиган илк вакцина ишлаб чиқилганди.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади