20:09 | 12.07.22 157

АҚШ Эрон ва Россияга алоқадор махфий маълумотни очиқлади

Ундаги режалардан бирини июлда амалга ошириш белгиланган

АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Эрон Россияга учувчисиз учоқлар етказиб беришга тайёрланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: Оқ уй матбуот хизмати

Унинг сўзларига кўра, Эрон июль ойи охириданоқ Россия кучларини уларни бошқаришга ўргатади. Салливан АҚШ бу бўйича маълумотга эга эканини таъкидлаган. У Россия жанг майдонида «жиддий харажатларга» дуч келгани ва «қуролларини сақлаб қолиш қимматга тушганини» айтган.

Салливан бу харажатларга мисол қилиб, Эрон ҳукумати Россияга тезлаштирилган вақт жадвалида юзтагача дронлар, шу жумладан қурол-яроғ қўйишга қодир учувчисиз ҳаво воситаларни тақдим этишга тайёрланаётганини айтган.

«Бизнинг маълумотларимиз шуни кўрсатадики, Эрон Россия кучларини июль ойида ўқитмоқчи. Мамлакат учувчисиз учоқлардан бирини Россияга етказиб берганми ёки йўқми, ҳозирча номаълум», — дейди Салливан.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Салливан тақдим этган маълумотлар яқинда махфий маълумотларга асосланганини таъкидлаган.

Аввалроқ Буюк Британия ва АҚШ катта хавф туғдирувчи давлатни маълум қилганди. Шунингдек, Россия ва АҚШ Украинадаги урушни тўхтатишни муҳокама қилганди.