Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди — фото

Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Қайд этилишича, Синдзо Абэ Япония тарихида энг узоқ муддат бош вазир лавозимида фаолият юритган ва мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшган сиёсий арбоб бўлган. Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворга эга бўлишда ҳам марҳумнинг хизматлари катта ҳисобланади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

«Куни кеча 67 ёшида бу дунёни тарк этган Синдзо Абэнинг вафоти муносабати билан бутун дунёдан ҳамдардлик билдирилмоқда. Синдзо Абэ Япония ва, умуман, жаҳон тарихида етук сиёсий арбоб ҳамда адолатли раҳбар сифатида муҳрланиб қолади», дейилган хабарда.

Маълумот учун, Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ 8 июль куни сайловолди ташвиқотидаги нутқида отиб кетилиши оқибатида касалхонада вафот этганди.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди