Беларусь Украина билан чегарада қўшинлар машғулотини бошлади

Беларуснинг Гомель вилоятида ҳудудий қўшинлар иштирокида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, машғулотлар 12-14 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда қўшинларнинг жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаришга тайёрлиги баҳоланади.

«Захирадаги офицерларнинг қўмондонлик пунктида ишлаши ва вазифаларини бажаришда бўйсунувчи шахсий таркибга раҳбарлик қилиш кўникмалари оширилади», дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, манёвр давомида республика ҳудудий қўшинлари объектини қўриқлаш ва мудофаа қилиш, шунингдек, ҳарбий ҳолат даврида назорат-ўтказиш пунктида хизматни ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь 26-май куни Украина ва Польша чегаралари яқинида ҳарбий маневрларни бошлаган ва уларни бир неча бор узайтирган. Жумладан, аввалги машғулотлар 25 июнга қадар чўзилганди.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео