БМТ Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош ассамблеяси Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Yandex

Унга кўра, ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллаган.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлат раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида «Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлисида биринчи масала сифатида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш киритилган эди. Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган. Ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади