17:54 | 12.07.22 174

Дунё бўйлаб супер Ой ҳодисаси кузатилади

Ҳодиса қачон кузатилиши маълум қилинди

Ер ва Ой орасидаги масофа 13 июль куни 357 263 километрни ташкил қилади ва шу кунда супер Ой ҳодисаси кузатилади. Бу ҳақда «Space» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Табиий йўлдош сайёрага максимал даражада яқинлашади. Айнан шу санада супер Ой ҳодисаси кузатилади, чунки у перигейга (самовий жисмнинг Ерга яқин орбитасида жойлашган нуқта) тўғри келади. Бу куни Ернинг табиий йўлдоши бошқа ойларга қараганда анча каттароқ кўринади.

Ойнинг қанчалик катта кўриниши унинг ҳақиқий диаметридан кўра уфққа нисбатан ҳолатига боғлиқ. 13 июль куни Ой расман тўлади.

Аввалроқ 2021 йилда дунё бўйлаб кузатилган супер Ой ҳодисаси намойиш қилинганди.