Mobiuz интернет фойдаланувчиларига мўлжалланган тарифларни кўпайтирди

Mobiuz мобил алоқа оператори таянадиган асосий тамойиллардан биридир – мижозларнинг еҳтиёжларига таяниб иш юритиш. Компания доимий равишда такомиллашиб, абонентларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб, янги тариф режаларини тақдим этмоқда ва амалдагиларини янада яхшиламоқда.

«Gap Yo‘q» тарифлар туркуми бунга ёрқин мисол бўла олади. Энди у фаол мобил интернет фойдаланувчиларига мўлжалланган тўртта маҳсулотдан иборат. Шу билан бирга, ҳар бир тариф тармоқ ичида чексиз мулоқот ва Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун дақиқаларни ўз ичига олган.

Тариф режалари қуйидагича кўринишда:

  • Gap Yo‘q Mini (ойига 20 минг сўм) – 5 000 МБ, тармоқ ичида чексиз суҳбат, Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 250 дақиқа;
  • Gap Yo‘q (35 минг сўм) – 10 000 МБ, тармоқ ичида чексиз суҳбат, 500 дақиқа;
  • Gap Yo‘q Maxi (55 минг сўм) – 30 000 МБ, тармоқ ичида чексиз суҳбат, 750 дақиқа;
  • Gap Yo‘q Pro (75 минг сўм) – 50 000 МБ, тармоқ ичида чексиз суҳбат, 1 000 дақиқа.

Уларнинг абонент тўлови ва барча тўпламлари абонент уланган/ўтган кунда тўлиқ белгиланади. Бу жуда қулай, зеро тўловни амалга ошириш ёки тарифни бошқасига ўзгартириш учун ойнинг охирги кунини кутиш шарт эмас. Ойлик тўловнинг кейинги санасини билиш учун *001# USSD-буйруғини териш кифоя.

Тариф режасини ўзгартиришда ҳам абонентлар учун бир қатор қулайликлар бор. Биринчидан, аввалги тарифнинг фойдаланилмаган мегабайт/дақиқалари амалдаги тариф тўпламларига қўшилади. Иккинчидан, агар «эски» тарифда SMS-тўпламнинг қолган қисми бўлса, у ҳам куйиб кетмайди ва абонент танлаган янги тарифга ўтади (янгисида хабарлар тўплами назарда тутилмаган бўлса ҳам SMSлар ўтади). Ҳозирнинг ўзида исталган «Gap Yo‘q» тарифига ўтиш ва фойдаланилмаган МБ/дақиқа/SMSларни сақлаб қолиш мумкин.

«Илк ‘Gap Yo‘q’ тарифини биз 2020 йил июнь ойида коронавирус пандемияси даврида ишга туширган эдик. Ўша пайтда аҳолининг онлайн мулоқотга бўлган еҳтиёжи сезиларли даражада ошди, абонентлар фойдаланаётган интернет-трафик рекорд даражага чиқди.

2020 йилдаги рекорд кўрсаткичларини абонентларнинг ҳозирги кундаги ойлик еҳтиёжлари билан қиёслайдиган бўлсак – улар бир хил. Яъни йилдан йилга абонентлар кўпроқ интернетдан фойдаланмоқда. Шундай экан, ‘Gap Yo‘q’ тарифлар туркуми кенгайиши ва янада қулай бўлиши долзарбдир», — дейди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова.

Mobiuzнинг барча маҳсулот ва хизматлари ҳақида батафсил маълумотни www.mobi.uz сайтидан олишингиз мумкин. Компания янгиликларини MyMobiuz Telegram-каналида ўқинг.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади