Ўзбекистон тартибсизликлар пайтида қўллаб-қувватлагани учун Россияга миннатдорлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Владимир Норов Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар пайтида республикани қўллаб-қувватлагани учун Россияга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Дипломат 11 июль куни Москвадаги давра суҳбатида миннатдорлик билдирган.

«Россия томонига Қорақалпоғистондаги вазиятни нормаллаштириш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман. Россия ташқи ишлар вазирлиги бу бўйича тегишли баёнот берди. Мамлакатларимиз раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида бу масалани муҳокама қилди», — деган Норов.

У тартибсизликлар конституцияга ўзгартиришлар муҳокамаси чоғида бошлангани, ваҳоланки, муҳокама барча баҳсли масалаларни ҳал қилишга қаратилганини айтган.

«Афсуски, бу жараён (мунозара) Қорақалпоғистонда референдум тўғрисидаги қонунда белгиланган тартиб бузилиши билан кечди. Чунки бу ислоҳотлар зўравонлик билан эмас, балки фуқароларнинг фикр ва таклифларини муҳокама қилиш орқали амалга оширилиши керак эди.

Умумий муҳокамага қўйилган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларга норозилик баҳонасида Ўзбекистоннинг конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлиги ва бирлигига путур етказишга ҳаракат қилинди. Албатта, ташқи аралашувсиз эмас», — деган сиёсатчи.

Аввалроқ Путиннинг идораси Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирганди. Шунингдек, ШҲТ Қорақалпоғистондаги воқеаларга баҳо берганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди