11:20 | 12.07.22 465
Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
Шунингдек, доимий аҳоли сони ҳам келтирилган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 35 603 443 кишини ташкил этди.

Шундан
- Аёллар сони — 17 690 386 киши;
- Эркаклар сони — 17 913 057 киши.
Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 222 671 нафарга кўп.
Аввалроқ Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш ёши маълум қилинганди. Шунингдек, аҳолининг ярмини ёшлар ташкил қилаётгани айтилган.