Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди. Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йил 1 июль ҳолатига қараганда республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 353 тани ташкил этган. Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1539 тага ошган.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Россия – 2 654 та;
- Туркия – 2 032 та;
- Хитой – 2 011 та;
- Қозоғистон – 1 161 та;
- Корея – 905 та.
Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь–июнь ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони эса қуидагича:
- Россия – 399 та;
- Туркия – 183 та;
- Хитой – 124 та;
- Қозоғистон – 100 та.
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати 1 июнь ҳолатига кўра қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг сони кўплигини маълум қилганди. Қайд этилишича, Ўзбекистонда январь–июнь ойларида хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг сони 12 654 тани, шундан қўшма корхоналар 5993 та ва хорижий корхоналар 6661 тани ташкил этган.