«Ўзбекнефтгаз»: Хорватия футболи тажрибасини «Бунёдкор»да қўллаш бўйича ишлар бошланди

«Бунёдкор» клуби сўнгги пайтда Хорватия футболи билан яқиндан ҳамкорлик қилишни бошлаган. Қисқа вақт ичида томонлар бир нечта амалий тадбирларни рўёбга чиқаришга улгуришганлиги ҳам кўпчиликка маълум. Олдинда режалаштирилган яна қатор янги лойиҳалар мавжуд. Шундай ўзаро истиқболли дастурлар доирасида мамлакатга Хорватия делегацияси ташриф буюрди.

Фото: Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси, «Бунёдкор» футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев Хорватиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рефик Шабанович, ўтмишда таниқли футболчилар бўлган, ҳозирда эса футбол мутасаддилари ҳамда мамлакат савдо-саноат палатаси вакиллари саналмиш Ивица Пирич ва Владимир Рибич, халқаро юрист Марко Бекавац-Басич, мутахассис Анте Габрилолардан иборат меҳмонлар делегациясини қабул қилди.

Учрашув кун тартибидан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш, жумладан, «Бунёдкор» футбол клуби, унинг тасарруфидаги академия фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш мавзусидаги ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш ва малакали тренерларни жалб қилиш, хорватиялик сармоядорларнинг республика ёқилғи-энергетика соҳасига сармояларини жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги музокаралар ҳам ўрин олди.

«Жаноб Меҳриддин Абдуллаев, авваламбор, бизни олий даражада кутиб олганингиз учун Сизга ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Яқинда ‘Бунёдкор’нинг учта ёш жамоаси Сплит шаҳрида ташкиллаштирилган халқаро Далматинко кубогида муносиб ва муваффақиятли қатнашиб қайтишди. Уч ярим мингдан ортиқ иштирокчилар тўп сурган беллашувларда ёш футболчиларингиз жуда ҳам мазмунли ўйинлар кўрсатишиб, кўплаб маҳаллий мутахассисларда ижобий таассуротлар қолдиришди. Бу юртингизда иқтидорли спортчилар етарлича эканлигини, Ўзбекистон ҳукумати болалар-ўсмирлар футболига алоҳида катта эътибор қаратаётганини яққол намоён этди», — деди элчи Рефик Шабанович.

Шундан сўнг АЖ бошқарув раиси, «Бунёдкор» ФК президенти сўз олиб, эртанги кун вакилларига яқиндан ғамхўрлик кўрсатиш сиёсати «Бунёдкор» футбол клубида ҳам энг юқори даражада бўлиши учун биз ҳар доим изланишдамиз. Ўзбекистонда истеъдодли футболчилар жуда кўп. Уларнинг келажаги порлоқ бўлиши учун, уларнинг маҳоратлари келгусида халқаро талабларга албатта мос бўлиши учун, вақти келиб, улар улғайиб, Европа клубларида тўп суришлари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилишлари учун биз сизлар билан, яъни Хорватия футболи билан ҳамкорлик қилишни мақсадга мувофиқ деб билдик», — деди.

Фото: Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Шу билан бирга, хорватиялик меҳмонларга АЖ умумий фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди. Икки томонлама ҳамкорлик доирасида кечган қизғин музокаралар натижасига кўра, тарафлар бир қанча йўналишларда келишувга эришишди.

Болалар-ўсмирлар футболи соҳасида тажриба алмашиш, ўзбекистонлик ёш мураббийларнинг Хорватияга амалиёт ўташга юборилиши, европалик малакали мутахассисларнинг юртимизга келиб, семинар ва тренинглар ташкил этишлари, ўз иш услуби ва усуллари билан ўртоқлашишлари, бизда ва уларда уюштириладиган мусобақаларда ўзбекистонлик ва хорватиялик жамоаларнинг қатнашишлари шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, юқорида таъкидлаб ўтилгандек ёқилғи-энергетика соҳасида, шу жумладан углеводородларни қазиб чиқариш ва уларни қайта ишлаш масаласида ҳам АЖ ва Хорватия нефть ва газ компаниялари ҳамкорлик олиб боришиимкониятлари ва истиқболлари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Мазкур ҳамкорликнинг навбатдаги амалий давоми сифатида «Бунёдкор» U-21 ёшлар жамоаси 18–30 июль кунлари ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Загреб шаҳрига жўнаб кетишга тайёргарлик кўраётганини келтириш мумкин. Йиғин доирасида «Қалдирғочлар» маҳаллий клублар билан 4–5 та ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушади.

Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар16:42 | 29.11.22
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Янгиликлар16:31 | 29.11.22
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади