Қозоғистонда ғордан 48 минг йил аввал яшаган одам излари топилди — видео
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Боралдай тоғида жойлашган Туттибулоқ ғорида олимлар бундан 48 минг йил аввал яшаган одамнинг изларини топди. Бу ҳақда «Otyrar.kz» хабар берди.

Маълум қилинишича, Туттибулоқ ғори Тюбинген университети олимлари билан тадқиқ қилинмоқда. Улар орасида Испания, Америка, Греция, Руминия мутахассислари ҳам бор.
«Биз анчадан бери фаолият олиб боряпмиз. 2021 йил тарихий ёдгорликлар ва кул қолдиқлари топилганди. Лаборатория ушбу кулни текшириш асосида одамлар бу ерда 48 минг йил аввал яшаганини исботлади. Ҳали қазиш ишларини давом эттирмоқдамиз», — дейди тарих фанлари доктори Жакен Таймаганбетов.
2017 йилда бошланган қазишмалар натижасида бу ерда айиқ ва одам тишлари, қирғич, тош каби турли буюмлар топилган. Экспонатлар орасида минг йиллар давомида еростида ётган кул қолдиқлари ҳам бор. «Экспедиция тўртта тош қуролни топган. Уларнинг ҳар бири алоҳида хомашёдан тайёрланган», дейилади хабарда.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Туттибулоқ Қозоғистонда бундай қолдиқлар топилган биринчи ғордир. Бу жаҳон сенсацияси қозоқ олимларининг катта ютуғи экани таъкидланган. Топилган экспонатлар тахминан бир йил давомида ўрганилади. Уларнинг ёшини ва ўзига хос даврини аниқлаш керак.
«Топилмалар агар улар тиш бўлса, лабораторияда текширилади ва бунга бир йилча вақт кетади, чунки топилма қайси даврга тегишли эканини аниқлаш керак. Бу археологлар томонидан эмас, балки палеоантропологлар томонидан амалга оширилади. Улар Ҳомо сапиенсми ёки, неандерталми аниқлаш керак», — деб тушунтирган академик Таймаганбетов.
Аввалроқ Қозоғистонда икки минг йиллик жангчи аёл қолдиқлари топилганди. Шунингдек,




