13:58 | 12.07.22 474

Қозоғистонда сигир одамларга ҳужум қилди — видео

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бор

Қозоғистоннинг Костанай шаҳри марказида 11 июль куни сигир одамларга ҳужум қилди. Бу ҳақда «NUR.kz» хабар берди.

Фото: «Kazinform»

Мазкур ҳужум оқибатида уч киши жабрланган. Ижтимоий тармоқда сигирнинг шаҳар бўйлаб сайр қилаётгани тасвирлари пайдо бўлган. Эгасидан қочган жонивор ўзини агрессив тутган. Тасвирда унинг аёлни уриб юборганини кўриш мумкин.

Сигир бир нафар эркак, аёл ва песионерга ҳужум қилган. «Эркак сон суяги синиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган, аёлнинг оёғи кўкарган, пенсионернинг эса суяги синган», — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Таъкидланишича, полиция жониворни тўхтатишга муваффақ бўлган ва ҳайвоннинг эгасини аниқлаган.

Аввалроқ Қозоғистонда автомобиль йўлига чиқиб кетган сигирлар жарима майдончасига жойлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.


AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 54
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 612
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 197
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 378
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 430
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 262