Россияда маймунчечакка чалиниш ҳолати аниқланди

Россияда дунё бўйлаб кенг тарқалаётган маймунчечак касаллиги аниқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «CNC»

«Роспотребнадзор» маълумотига кўра, касаллик Европада бўлиб қайтган йигитда қайд этилган.

«Россияда маймунчечакнинг биринчи ҳолати тасдиқланди. Касаллик Европа сафаридан қайтган ва ўзига хос тошма билан тиббий муассасага мурожаат қилган йигитда аниқланган», дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, касаллик енгил ва беморнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. У изоляция қилинган ва юқумли касалликлар бўйича тиббий ташкилотда даволанмоқда.

Маймунчечак — кам учрайдиган вирусли касаллик. Ҳасталик аломатлари орасида титроқ, чарчоқ, юқори иситма, бош оғриғи ва юздан бошланиб, тананинг қолган қисмига тарқаладиган тери тошмаси, яра киради. Маймунчечакка қарши махсус даволаш усули, шунингдек, унга қарши вакцина мавжуд эмас.

Мутахассислар маймунчечак касалланган ҳайвонларнинг қони, сўлаги ёки касал териси, шиллиқ пардалари билан бевосита алоқа қилиш орқали юқишини айтган. Яна бир омил, бу касал ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш ҳисобланади. Шу билан бирга, маймунчечак одамдан одамга ҳаво томчилари орқали ёки жинсий йўл билан юқиши мумкин.

Аввалроқ бу касаллик Туркияда ҳам аниқланганди. Шунингдек, болалар орасида ҳам касаллик ҳолати кузатилган.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди